Мақсад: ТОШҚИН СУВЛАР ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Мақсад: ТОШҚИН СУВЛАР ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ


“Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисаларини хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат ҳамда вилоят комиссиясининг Андижон вилояти худудида ўрганиш профилактика тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳамда тегишли ташкилот маъсулларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иш олиб бормоқда.

Дастлаб, ишчи гуруҳи Асака туманида бўлишди. Туманнинг Чўнтак  маҳалласи қир адирликлардан ташкил топган ҳудуд ҳисобланади. Шу сабаб худудда табий ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди. Ҳудуднинг ҳарбир жойи ўрганилди. Ҳавф туғдириши мумкин бўлган жойларда назорат постлари ташкил этилди.

 -         Ишчи гуруҳи аъзолари билан Андижон вилоятининг барча  ҳавфли ҳудудлари ўрганилиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда, - дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакили Акбаржон Мирзакаримов. Учрашувлар давомида қилиниши керак бўлган барча ишлар режалаштирилиб, ижроси таъминланмоқда. Шунингдек, тошқин сувлари ва сел оқимларини тўсиб қолувчи ҳавзаларга аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қилинган ноқонуний қурилишлар юзасидан  ишчи гуруҳи томонидан керакли хужжатлар расмийлаштирилиб, бузилмоқда.

 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page