МУСТАҲКАМ ҲАМКОРЛИК ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

МУСТАҲКАМ ҲАМКОРЛИК ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


Худудгаз Навоий" МЧЖ

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ фаоллар залида бугунги кунда аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда республика оммавий ахборот воситаларининг вилоят мухбирлари, вилоят ОАВлари, шунингдек “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси вилоят бўлими раиси О. Аслонов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги изчил ислоҳотлар, хусусан, газ таъминоти соҳасидаги ўзгаришлар аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилаётгани хусусида сўз юритди.

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖда қилинаётган ишлар, бўлаётган ўзгаришларни мунтазам ёритиш, соҳада шаффофликни таъминлаш, тизимдаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, асоссиз маълумотлар тарқалишининг олдини олишда бу каби Матбуот анжуманлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Жамият Бош директори биринчи ўринбосари Б. Худаяров сўзга чиқиб, вилоят аҳолисини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, уларга газ таъминотидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича керакли тушунчалар бериш “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ ходимлари олдида турган асосий ва энг муҳим масала эканлигини айтиб ўтди. 

Матбуот анжумани савол-жавоб руҳида давом этди. Жумладан, “Халқ сўзи” газетасининг вилоят мухбири Темур Эшбоев, “Правда востока” газетасининг вилоят мухбири Дилфуза Гулямова, Ўзбекистон ахборот агентлигининг Навоий вилояти бўйича мухбири Нуриддин Раҳимов, вилоят “Дўстлик байроғи” газетаси мухбири Озод Мустафоев, “Кармана овози” газетасининг бош муҳаррири Руслан Сабуров, “Навбаҳор тонги” газетасининг бош муҳаррири Бобур Ҳотамовлар табиий газ босимини бир меъёрда бўлишини таъминлаш, вилоятдаги табиий газда ишлайдиган иссиқхоналарни муқобил ёқилғига ўтказиш ва унинг афзалликлари, улар билан олиб борилаётган ҳамкорлик бўйича берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 

Тадбир сўнггида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати.


Report Page