МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ!

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ!


Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги кенг нишонланмоқда. Қутлуғ кунлар арафасида вилоятимиз аҳолисини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрининг 13 та ҳудудида озиқ-овқат ва мактаб ярмаркалари иш бошлади.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Андижон шаҳрининг Ёйилма, Соғлом авлод, Қоратут ва Баркамол МФЙ ларида ташкил этилган ярмаркаларда аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишиб, юртдошларимиз билан суҳбатлашди.

Маҳсулотларнинг бозор нархидан 15-20 фоиз арзонлиги, яқин жойдан савдо қилиш имконияти мавжудлиги аҳолига қўшимча қулайлик туғдирмоқда. Самимий мулоқотлар давомида ҳудуд аҳолиси яратилган бундай шароитлардан бағоят хурсанд эканликларини билдиришиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.

Фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари, агрофирмаларнинг савдо ходимлари мазкур байрамона безатилган ярмаркаларда гўшт, балиқ, тухум, ўсимлик ёғи шунингдек, 36 хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда юртдошларимизга тақдим этмоқдалар. Шунингдек, барча павильонларда ўқув йили олдидан «Мактаб бозорлари» ҳам ташкил қилинган.

Ярмаркалар шу йилнинг 5 сентябрига қадар давом этади.



Report Page