МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА НУРАФШОН ШАҲАР “ТЎЙ-ТЕПА” МФЙ ГУЗАР КЎЧАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Янги объектнинг тантанали очилиш тадбирида сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.Салиев, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб, барча тадбир иштирокчиларини мустақиллигимзнинг 30 йиллиги билан табриклади.


Очилиш маросимида болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлари барчани хушнуд этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар машғулот хоналари, ётоқхоналар ҳамда ошхонадаги замонавий шарт-шароитларни кўздан кечирди.





Нурафшон шаҳар 1-ДМТТ филиали (22-сонли) мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида маълумот.
Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-ДМТТ филиали (22-сонли) мактабгача таълим ташкилоти “Тўй-тепа” МФЙ Гузар кўчасида жойлашган. Шаҳар хокимининг 2020 йил 10 август №185 –ф- сонли қарорига асосан реконструкция ишлари бошланди. Мактабгача таълим ташкилоти 2 қаватли 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, “ЭРУ ИНТЕРПРАЙЗ” МЧЖ томонидан қурилиш амалга оширилди. Объект қурилиши учун 2,7 млрд.сўм маблағ ажратилган. Фойдаланишга топшириш 2021 йил сентябр ойига режалаштирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ушбу ташкилот қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
@Nurafshonpressa