МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Axborot xizmati

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Авваламбор, бугунги қувончли ва қутлуғ айёмда барчангизни Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этаман.

Ўтган қисқа даврда юртимиз машаққатли, аммо шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли яшаш шароитини яхшилаш билан бирга мамлакатимиз бутун дунёга юз тутмоқда.

Азиз шаҳримиз аҳли!

Бу йил юртимизда Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида нишонланмоқда.

Истиқлолнинг ўтган йиллари давомида эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, республикамиз сингари шаҳримизда ҳам мислсиз ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз.

Янгиланаётган Ўзбекистонда янгича қиёфа акс этаётган Каттақўрғон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги 580-сонли қарори асосида шаҳарни замонавий қиёфага ва жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

Президентимизнинг эътиборлари ва ёрдамлари билан кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари барпо этилди. Йўллар, ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилди.   

Таълим соҳасига берилаётган эътибор боис деярли барча мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тамирланиб замонавий, барча қулайликларга эга масканларга айланди десак, муболаға бўлмайди. Айни вақтда халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари, шаҳар Солиқ идораси учун янги бинолар қурилмоқда.

Кўзи ожизлар жамиятига қарашли эски бино ўрнида янги замон талаблари даражасида жиҳозланган кутубхона фойдаланишга топширилди.

“Обод маҳалла” дастурига кўра маҳаллаларда ҳам жуда катта қурилиш ишлари амалга оширилди. Барча маҳаллаларнинг моддий -техника базаси яхшиланди.

2021 йилги “Обод маҳалла” дастурига киритилган “Оқ олтин” ва “Нуробод” маҳалларида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, буларнинг барчаси аҳоли турмуш шароитини яхшилаш уларнинг бахтиёрликда ва фаровонликда яшашлари учун барча шароитларни яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

Умуман ўтган йил давомида шаҳримизда барча соҳаларда кўзга кўринарли, ижобий ишлар амалга оширилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан яна 10 та мустақиллик иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Азизлар!

Албатта, ўтган йил давомида қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилган ижобийишлар ҳақида кўплаб гапиришимиз мумкин. Биз келгусида ҳам бу борадаги ишларни давом эттирамиз. Шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги барча эзгу ишларимизда биз Сиз каттақўрғонликларнинг ёрдамингизга, қўллаб-қувватлашингизга таянамиз. Ўйлаймизки, бу борадаги барча ишларда сиз бизга кўмакдош бўласиз.

Яна бир бор Сиз, азиз каттақўрғонликларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан чин қалбдан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин. Хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу-барака аримасин! 

Гавҳар Алимова,

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор


Report Page