МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Ўтган йиллар мобайнида мустақиллигимизнинг шарофати билан ўз байроғимизга, гербимизга, мадҳиямизга эга бўлдик. Ўзбекистон БМТ ва жаҳондаги бир қатор нуфузли ташкилотларга аъзо бўлди. Шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб даврга мосланиб замонавийлаштирилди. Муҳими халқимизнинг маънавий ва маиший ҳаётида янгиланиш, яшариш даври бошланди. Истиқлол миллат шаънини ҳимоя қилибгина қолмай, унинг дунёқарашини ҳам рўёбга чиқаради. Руҳи озод инсон ўзи яшаётган жамиятда, шу билан бирга, бутун башарият ҳаётида даҳлдорлик ҳисси билан яшайди. Шуни эътироф этишимиз керакки, истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ таълим тизимини ислоҳ қилишга, тараққий топтиришга шунинг асносида юксак билимли ва интелектуал салоҳиятли баркамол авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратилди. Шу билан бирга мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган бу қутлуғ байрам халқимизнинг юрагида чексиз ғурур ҳисларини уйғотмоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясини жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилиниши ҳар биримизни мустақил юртга бўлган ишончимизни янада кучайтиришга ва юксалтиришга замин яратмоқда. Ушбу улуғ кунларда Республикамизнинг барча халқини мамлакатимизда катта шодиёна билан нишонланаётган қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси