МУШТУМЗЎРЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА

МУШТУМЗЎРЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА


Ҳурматли юртдошлар,

Бугун ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмирларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг таналарининг турли жойларига қўл билан уриб оёқлари билан тепаётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра бугунги кунга қадар Ички ишлар органлари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан хеч ким мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.

Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида, Сиздан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71 231 34 28 рақами орқали ҳабардор қилишингизни сўраймиз.

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


ИИВ Ахборот хизмати

Report Page