МУРУВВАТ ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ
Жойларда бўлгани каби Паркент туманида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати уюшқоқлик билан ўтказиб келинмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, туманда муборак Қурбон ҳайити ҳамда карантин муносабати билан ўзгалар кўмагига муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар хонадонларига хайрия сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилаётир.
Бугунги кунгача Паркент туманида 506 та камбағал, кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногирон аъзоси бор, ижтимоий муҳофазага муҳтож, карантинга олинган, карантин даврида вақтинча ишини йўқотганлар оила вакилларига (11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари) ёрдам кўрсатилди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати