МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ АСОССИЗ РАД ЭТИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ АСОССИЗ РАД ЭТИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ


Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Мурожаатлар билан танишиш асоссиз рад этилса жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43, Жиноят кодексининг 144-маддалари ва «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида фуқаро мурожаатларини кўриб чиқишнинг кафолатлари белгилаб берилган.

Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки мурожаат муносабати билан маълум бўлиб қолган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса,

  • базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш,

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш жавобгарлик келтириб чиқаради. 

Ушбу қилмиш мансабдор шахсларга 223 минг сўмдан 446 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати

Report Page