МУРОЖААТЛАР МАҲАЛЛАЛАР КЕСМИДА ТИНГЛАНМОҚДА

📌Нурафшон шаҳар ҳоким М.Салиев фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича, жойларга чиқган ҳолда кўча ва маҳалла кесимида фуқаролар билан учрашиб ҳар бир мурожаатчига етиб бормоқда.

⚡️Жумладан, жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Нурафшон шаҳар Нурафшон маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Учрашувда фуқароларимиз Нурафшон МФЙ да жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисмлари, канализация ва электр тармоқларида кўп узилишлар бўлиши, дўконлардаги нархлар суний равишда оширилиши шунингдек, ертўлалар таъмирталаблиги бўйича мурожаатлар қилишди.

🔸Аҳолини кийнаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан шаҳар ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарлари билан 13 октябрь куни Нурафшон маҳалласида бўлди. Маҳалладаги кўп қаватли уйларни том ва канализация қисмлари, ертўла, электр энергия, газ таъминотлари фасад қисмлари ўрганиб чиқилиб босқичма босқич ишларни ташкил қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

📝Мурожаатларни ижроси юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари, Нурафшон шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат қўрсатиш учун “GLOBAL NURAFSHON SITIY” бошқарув сервис компанияси раҳбарига кўрсатмалар берилди. Барча мурожаатлар назоратга олинди.

👉🏻 @Nurafshonpressa