МУРОЖААТЛАР - ДОИМО ЭЪТИБОРДА!
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизматиКадастр агентлигининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман бўлимига навбатдаги мурожаат туманнинг Янгилик МФЙ, 97 уйида истиқомат қилувчи фуқаро Гульзира Охуновадан.

"Яқиндагина юртбошимизнинг Андижон вилоятига қилган ташрифлари давомида ўз уйида паррандачилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркор аёлга билдирилган муносабатлари ҳамда оддий қишлоқ аёлининг матонати ва меҳнатидан илҳомланиб туманимизда бўш турган ерларда деҳқон хўжалиги ташкил қилиш ва тадбиркорлик қилиш истаги пайдо бўлди. Энди очиғини айтадиган бўлсам, ер олиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида тушунчаларга эга эмасмиз. Ер, уй-жой деса ҳаёлимизга биринчи галда кадастр сўзи келадида. Шу сабаб ҳам турмуш ўртоғим билан ер ажратиш масаласи бўйича туманимизнинг Кадастр агентлик бўлимига мурожаат билан келдим" - дейди мурожаатчи.

Бўлим бошлиғи томонидан мурожаатда кўзда тутилган - Ўрта Чирчиқ тумани, Истиқбол худудида жойлашган туман заҳираси ихтиёридаги яйлов ер майдонидаги жами 1,0 гектар ер участкаси бориб ўрганилиб, фуқарога амалдаги ер бериш тартиби ҳамда 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-фармони мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
