МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

2020 йил 27 октябрь кунги ижтимоий тармоқларда “Диспетчерларга август ойидан бери маоши берилгани йўқ” Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасида диспетчер бўлиб ишга кирган қизларга август ойидан буён маош берилгани йўқ. Бухгалтерияга мурожаат қилинса меҳнат биржа бериш кераклигини айтишяпти. Яна қанча кутиш керак? сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 151/2 сонли жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича Булоқбоши тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилган хатига асосан 260 сонли ўзаро шартнома тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги хузуридаги жамоат ишлари жамгармаси фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги 799 сонли қарори асосан “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби”га мувофиқ Булоқбоши тез ёрдам станциясига 7 нафар тақсимловчи, худудий тез ёрдам таянч пункти Раиш ҚВП худуди учун 5 нафар фельдшерлар, жами 12 нафар қизларни пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, чақирувларга ўз вақтида етиб боришни йўлга қўйиш ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида август ойидан жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган эди. Мурожаатда ушбу ходимларни 2020 йил август ойидан буён ойлик иш ҳақларини олмаганлик тўғрисида баён этилган.

Лекин 2020 йил август ва сентябр ойлари учун ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинган ушбу фуқароларнинг ойлик маошларини 2020 йилнинг 7 октябридан 10 октябрь кунигача нақд пул кўринишида тўлиқ тарқатилган. Ойлик маошларини кечикиб тўланишига сабаб, туман Аҳолини бандлигига кўмаклаши маркази хисоб рақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли марказ томонидан икки ойлик, яъни август, сентябр ойлари учун 2020 йилнинг 30 сентябр куни 19 534 814 сўм маблағини туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилган ва ушбу фуқароларга тарқатиб берилган. 


Булоқбоши тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Telegram | Youtube

Report Page