МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Marhamatpress

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Мол бозори ишлагани яхши, аммо карантин талабларига риоя этиш керак-да” сарлавҳали мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:

Танқидий мақолада Марҳамат туманида чоршанба куни ҳам мол бозори ишлаётгани аммо у ерда карантин талабларига риоя этилмаётганлиги баён этилган бўлиб, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида ушбу танқидий мақоладаги расм қиш фаслида олинган бўлиб, бу расм айнан Марҳамат эканлиги тасдиқланмади. Бундан ташқари ушбу мақолада келтирилган маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топмади. Ёлғон хабарлиги маълум бўлди.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook|Instagram|Telegram|YouTube

Report Page