МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ


2020 йил 17 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “Тез тиббий ёрдам ходимлари: Коронавирус кучаймоқда, аммо бизга ҳали ҳам махсус кийим берилмади” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

Ушбу мурожаатда “Андижон вилояти Шаҳрихон тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Мамлакатимизга коронавирус кириб келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятлардаги тиббий муассасалар тайёр дея баёнот берди. Аммо биз тeз тиббий ёрдам ходимларига ҳалигача махсус кийим берилмади. Биз Гиппократ қасамини ичганмиз, ҳар қандай вазиятда ишлашга тайёрмиз. Аммо бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир ходимни махсус кийим билан таъминлаши лозим” деб фуқаро томонидан айтиб ўтилган. Мурожаатда келтирилган муаммо юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тезкор карантин муносабати билан барча соғлиқни сақлаш масканлари тўла асбоб-анжомлар ва инвентарлар билан таъминланишини маълум қилди.

Тез орада барча тиббиёт муассасалари тўлиқ махсус кийим ва асбоб-анжомлар билан таъминланади.

Report Page