МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ


2020 йил 18 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “Нарх ошган пайтда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мум тишлаб ўтирибди” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади

 

Ушбу мурожаатда “Андижон вилоятидан ёзмоқдамиз. Коронавирус ваҳимасида бозорларда нарх асоссиз ошиб кетмоқда. Биз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлганмиз ва ҳар ой маошимиздан бадал тўлаймиз. Асоссиз нарх ошиши борасида жамиятнинг ишонч телефони билан боғланиб бўлмаяпти, вилоят ҳокимлигида ўтирадиган ташкилот раҳбари ҳам одмларни қабул қилмаяпти. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти шундай пайтда ёрдам бериши керак эмасми?” деб фуқаро томонидан айтиб ўтилган. Мурожаатда келтирилган ҳар бир муаммо юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида Андижон вилоят истеъмолчиларни хукукларини химоя килиш жамиятлари худудий бирлашмаси томонидан вилоят ҳудудидаги барча бозорларда тарғибот ташвиқот ишлари ва ўрганишлар олиб борилиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳусусан 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб ҳозирги кунга қадар COVID- 19 коронавирус инфекцияси хавфи сабабли ички бозорда сотилаётган товарларнинг нарх-навосини асоссиз оширилишини олдини олиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1189 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page