МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ


2020 йил 10 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “Вилоят ҳокими кубоги учун барча ташкилотлардан бадал пули талаб қилинмоқда” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади

Ўрганиш натижасида 2020 йил 10 март куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган мини футбол мусобақасига мажбурий бадал пули ўтказиш тўғрисидаги тезкор хабарнома вилоят ҳокимлиги томонидан юборилмагани аниқланди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан корхона ва ташкилотларга юбориладиган ҳар қандай хабарнома ёки кўрсатмалар раҳбарият томонидан имзоланади ва рўйҳатдан ўтказилади. 

 Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ушбу ёлғон хабарнома асоссиз ҳисобланиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳеч қандан расмий рўйҳатдан ўтказилмаган.  

 Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати фуқароларни асоссиз маълумотларга ишонмаслик ва эътибор қаратмасликни сўрайди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page