МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

www.andijan.uz

2020 йил 4-март куни ижтимоий тармоқларда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимларидан пул йиғиб мусобақа ўтказишнинг нима кераги бор?” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

Ушбу мурожаатда “Андижон вилояти электр тармоқлари корхонасидан ёзмоқдамиз. Раҳбарият ишчилардан пул йиғиб, иш пайти ўйин ва мусобақалар ташкил қилмоқда. 2-3 миллион сўм дея тақдим этилган совғалар ҳам бунча пулга олинганига шубҳамиз бор” дея сўз сўз юритилган. Ушбу хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида аниқланишича ташкил қилинган турли тадбирлар “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшмаси бошлангич ташкилоти томонидан жамғариб бориладиган маблағлар хисобидан йиллик иш режасига асосан ўтказилиб келинган. 

2020 йил 28 февраль куни Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан спортнинг шашка, стол тенниси ва валейбол спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилган. Тадбирда 1,2,3 - ўринни олган ғолиблар касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти маблағлари хисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганлиги аниқланди. Бундан ташқари жамиятнинг ишчи ходимлари ва аёллари учун кўплаб шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ҳар йили турли тарихий шаҳарларга саёхатлар, ходимларни дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун дам олиш масканларига юборилиши аниқланди. Соғлиқларини тиклашлари учун ходимлар ўзлари ҳохланган сиҳатгоҳларга оилавий шароитларини инобатга олган ҳолда йулланмалар ва моддий ёрдамларни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг жамғариб бориладиган маблағлари хисобидан амалга оширилган.

Жамиятимизда аёллар учун яратилаётган шароитлар ва кўрсатилаётган меҳр ва эътибор ҳеч бир ташкилотда йўқ десак муболаға қилмаган бўламиз.

“Ижтимоий тармоқда танқидий мақола чоп этилиши жамият ўртасида соҳа мутахассислари хотин-қизларига нисбатан салбий фикрнинг уйғонишига сабаб бўлди. Ўзини исмини ошкор этмай, “Ватанпарлик хислатини”ни намоён этган мурожаатчи эса, афсуски, у бизнинг жамиятимиз ишчи ходимларидан эмас эканлиги аниқланди” дея хабар беради “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.

 

Шу ўринда юртдошларимиздан илтимос қилардикки, ҳар бир хабар асосли бўлсин. Зеро, асоссиз хабарга ажратилган вақт мобайнида бошқа асосли ишларни ўрганиш ва муаммога ўз вақтида ечим топиш мумкинлигини унутманг.

 

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page