МУРОЖААТ ВА ИЖРО

МУРОЖААТ ВА ИЖРО


Жорий йилнинг 12 август куни Андижон шаҳридаги Наврўз маҳалласининг 1 - тор саноат кўчасида яшовчи фуқаролар маҳалланинг ҳолати ёмонлиги тўғрисида, жумладан, ҳудуднинг аҳволи ачинарли ҳолатга келиб қолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудда ободонлаштириш, кўчани бутунлай янгича қиёфага келтириш ишлари бошланди. Атрофга ёйилиб ётган чиқиндилар олиб ташланди. Мазкур ҳудудда бўлган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудга йиғилган корхона ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашар экан, тегишли идора ва сектор раҳбарларининг ўз вақтида халқнинг ичига кирмаганлигини, муаммоларни ўрганиб уларга ижобий ечим топиш чоралари бўйича тизимли иш ташкил қилмаганликларини танқид қилди.

Ўз навбатида ушбу ариқларга бетон лотоклар ётқизиш, кўчани асфальтлаш, ёритиш тизимини яхшилаш, бир сўз билан айтганда ҳудудни бутунлай янгича қиёфага келтириб, обод қилиш ва аҳолига қулайлик яратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шу куннинг ўзида кўчани ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш, ариқдан чиққан лойқаларни тозалаш, табиий газ тармоқлари ва деворларга ранг бериш ишлари бошланди.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page