МУРОЖААТ ВА ИЖРО

МУРОЖААТ ВА ИЖРО


Мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, муаммоларни ҳал этиш бўйича Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда кечаётган пандемия даврида аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, уларга ечим топиш мақсадида Андижон вилояти ҳокими томонидан ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали мурожаатларни қабул қилиш тизимини йўлга қўйганлиги бугун барчамизга маълум.

Ўтган давр мобайнида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига 26 минг дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 16 минг 227 нафари ўз ечимини топган бўлса, 11 минг 82 таси эса ижро даврида эканлиги ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган ариза ва мурожаатларнинг таҳлили ва уларнинг ижро муддатини назорат қилиш тизими мавжудлиги бир қатор муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш имкониятини яратмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17 июль куни Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг телеграм мессенжерига фуқаро М.А дан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлигини, ўзида мавжуд ресурслар ҳамда қўшимча имкониятлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда яшаб турган ҳудудида янги ишчи ўринлар яратиш мақсадида банк муассасаларидан 30 млн сўм кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам сўраган эди.

Жорий йилнинг 20 июль куни фуқаро М.А нинг мурожаати юзасидан Вилоят марказий банк мутасаддилари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганишлар натижасида фуқаро М.А ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлигини билдирган ҳамда банк муассасаси ходимларига керакли ҳужжатларни тақдим этган. 2020 йилнинг 24 июль куни фуқаро мурожаати қондирилиб, фуқаронинг ҳисоб рақамига 30 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари тушириб берилди.

Натижада тадбиркор томонидан ўзи ўйлаган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ҳолда яшаб турган ҳудудида янги 10 та иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлди.



Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page