МУРОЖААТ НАЗОРАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефонига 2020 йил
18 июнь куни Юнусобод тумани 19-даҳа 31 уй, 168-хонадонда яшовчи истеъмолчи Акрамова Озода томонидан огоҳлантиришсиз газ таъминоти ўчирилгани ҳақида эътирозли мурожаат келиб тушган.

Ушбу марожаатга асосан “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Яъни, 2020 йил 17 июнь куни (18.06.2020 кунидаги) Юнусобод тумани 19-даҳасида жойлашган “BEKZOD-QURILISH” МЧЖ объектидаги ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ҳамда “Ҳасанбой” МФЙдаги ер усти газ қувурларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ҳақида Жамиятнинг расмий телеграмм ва фейсбук саҳифаларида эълон қилинди. Жумладан, Юнусобод туман хокимлиги матбуот хизматининг телеграмм ботига ҳам юборилди. (илова келтирилади).

Қолаверса, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг масъул ходимлари ҳамда матбуот хизмати томонидан жойлардаги мавжуд ер ости ва усти газ қувурларидаги аниқланган носозликлар (авария) вақтида бартараф этиш, яъни, таъмирлаш ишлари ҳақида бир кун аввал албатта аҳоли ва бошқа қатламдаги газ истеъмолчиларига мунтазам огоҳлантириш бериб борилади.
Айни дамда мазкур истеъмолчининг мурожаати бўйича “Юнусободтумангаз” филиали ходимлари томонидан ижобий ҳал этиш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ матбуот хизмати