MUROJATGA... MUNOSABAT
Qashqadaryo viloyati "Yermulkkadstr" DK axborot xizmatiҚАШҚАДАРЁ – “Фермер: Ошна-оғайнигарчилик қилиб еримни тортиб олишди” мурожатига... МУНОСАБАТ

Telegram Facebook Instagram Youtube
Чироқчи туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан тумандаги “Дурсун илғори” фермер хўжалиги раҳбари А.Пардаевнинг фермер хўжалигини тугатишдан норозилиги ҳақидаги мурожаати ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида Чироқчи туман ҳокимининг 23.01.2019 йилдаги Х-875/01-сонли қарори билан “Дурсун” МФЙда яшовчи фуқаро Пардаев Алишер Уроловичга Меҳнатобод массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 362,5,361,352қ, 349қ,340,319қ,321,16қ,309қ,307,343,317қ-контурларидан жами 212,7 гектар, шундан 53,9 гектар суғориладиган, 145,0 гектар лалми, 1,3 гектар боғзор, 8,9 гектар узумзор, 2,3 гектар ариқ ва зовурлар, 1,3 гектар йўл ости ер майдонлари ижарага ажратилиб, “Дурсун илғори” фермер хўжалиги ташкил этилган.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Агроинспекция”нинг туман бўлими, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида 18.03.2020 йилда “Дурсун илғори” фермер хўжалигининг сувли ер майдонларида ўтказилган мониторингда фермер хўжалиги томонидан 2020 йил ғалла ҳосили учун 17,0 гектар ер майдонига ғалла экилиши режалаштирилган бўлсада фермер хўжалиги бошлиғи А.Пардаев томонидан ўзбошимчалик билан 43,8 гектар яъни режага нисбатан 26,8 гектар ер майдонига ортиқча ғалла экиб юборганлиги, 2,5 гектар сувли ер майдонига ўзбошимчалик билан ноқонуний нухат экиб юборганлиги оқибатида 2020 пахта йил ҳосили учун чигит экилиши лозим бўлган 36,9 гектар сувли ер майдонининг 29,3 гектарига бошқа экинлар экиб юбориб, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги, ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган тартибларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга асосан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Дурсун илғори” фермер хўжалигини тугатиш ҳақидаги ҳалқ депутатлари туман кенгашига киритган 27.04.2020 йилдаги 334-сони хати ҳамда туман ҳокимлигига 31.03.2020 йилда киритган 316-сонли билдиргисига асосан туман ҳакимининг 8.04.2020 йилдаги HQ-712/04-сонли қарори билан “Дурсун илғори” фермер хўжалиги тугатилган ҳамда ҳалқ депутатлари Чироқчи туман кенгашининг 27.04.2020 йилдаги VI/5-4-сонли қарори билан туман ҳокимининг 8.04.2020 йилдаги “Меҳнатобод массивидаги пахта-ғаллачилик йўналишида фойлият кўрсатаётган Дурсун илғори” фермер хўжалиги ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш ҳамда ерни узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги HQ-712/04-сонли қарори тасдиқланган.
Туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган ер майдонлари 2020 йил пахта ҳосили учун чигит экилиши ва экилган ғалла майдонларига агротехник тадбирларни кечиктирмаслик учун Чироқчи туман ҳокимининг 8.04.2020 йилдаги HQ-714/04-сонли қарори билан “Амирхожи ота ўғиллари” ҳамда туман ҳокимининг 8.04.2020 йилдаги HQ-714/04-сонли қарори билан “Ботирали” фермер хўжаликларига ижарага ажратилганлиги аниқланди.