МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

МУНОСИБ ЭЪТИРОФ


ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Биламизки, инсон қадрини барқарор ва давомли бўлишига аввало юртимизнинг тинчлиги, жамиятимиздаги қадриятларимиздан бўлмиш ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳат бўлиш, оила, ота-она, қавм-қариндош, қўни-қўшниларни бирдамлиги асосий таянч бўлади.

Бинобарин, Президентимиз таклифи билан жорий 2022 йилни мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб аталиши ҳам бежиз эмас. Бу ҳар куни, ҳар жабҳада намоён бўлмоқда.

Айниқса, мамлакатимизда устоз мураббийларга кўрсатилаётган эътибор ҳар қачонгиданда юқори бўлмоқда. 

Президентимиз Республикадаги барча мактаблари директорлари иштирок этган видеоселекторларида (19.06.2018) “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман. Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор. Бунинг учун барча чоралар кўрилади” деганида барча устозларимизнинг кўзига ёш келган эди.  

Давлатимиз Раҳбари Жорий йил 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар байрами кунида педагогларга йўллаган табрикларида 

“Сиз, азиз устоз ва мураббийлар бугун ўта масъулиятли жабҳада том маънода тарихий миссияни адо этмоқдасиз. Чунки, Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, ўзининг қатъий ҳаётий позициясига эга, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларни тарбиялаш – ҳақиқатан ҳам ғоят эзгу ва улуғ вазифадир” деганлари эса ўқитувчиларга улкан мотивация берди десак , муболаға бўлмайди.

 Қувонарли жиҳатлардан яна бири тизимда узоқ йиллар фаолият юритган, айни дамда кексалик гаштини сўраётган устозлар ҳам назардан четда қолаётгани йўқ. Уларнинг меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, эҳтиром кўрсатилмоқда, улуғланмоқда.

Худди шундай, 21 октябрь Ўзбек тили байрами арафасида ҳам Халқ таълим вазирлиги ташаббуси билан Тилимизни жамиятда қадр қимматини оширишда, ёш авлод онгида эзгу амалларни шакллантиришда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган, умрини бағишлаган, мактабларда 35-40 йил давомида она-тили ва адабиёт фанидан дарс берган бир гуруҳ педагоглар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида вилоятимизнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 35 йил давомида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган Гулсанам опа Артикбоева ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди.

Бугун эрта тонган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов мукофотни тақдим қилиш мақсадида Гулсанам опа фаолият юритган мактабда бўлди. Боиси, Гулсанам опа Артикбоева байрам муносабати билан мактабга шогирдларини, ўқувчиларини табриклагани келган экан.

Байрам устига байрам! Мукофотни кўксига тақар экан,  “ 35 йил шу соҳада ишладим. Кучим, билимим борича ўқувчиларимга сарфладим. Худога шукур юзим ёруғ. Шогирдларим элни олди. Аммо юрагимда доим бир кемтик бор эди. Меҳнатларим эътироф этилишини жуда ҳохлардим. Биласизларми, бугун мендан бахтли одам йўқ. Эътироф этилдим, эътибор топдим. Бу учун мен Президентимизга мингдан минг раҳмат айтаман. Юрагимдаги армонларим ушалди, қадр топдим. Бу ҳаммага ҳам, ҳар жойда ҳам эмас. Қаранглар, бошқарма бошлиғи мени, нафақадаги устозни табриклагани келибдилар, яна мукофот билан келибдилар. Мен бахтлиман!” дея, ҳаяжонларини яшира олмасди Гулсанам опа.  


Байрамлар, мукофотлар яна бир бор муборак бўлсин, деймиз! 


🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати 

Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb



Report Page