#МУНОСАБАТ

#МУНОСАБАТ

                      

Жорий йил 18 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага     


⚡️Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими ва шаҳар ИИБ мутассаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, зудлик билан текширув ишлари олиб борилди .

⚡️Ўрганишлар натижасида видеолавҳа жорий йилнинг 17 октябрь куни содир бўлгани ва ушбу муштлашув “қаҳрамонлари” Ангрен шаҳридаги 6, 14-умумтаълим мактаблари ҳамда 34-ИДУМининг ўқувчи қизлари эканлиги аниқланди.

⚡️Аниқланишича, қизларнинг даср машғулотлари якунига етгач, уйларига кета туриб, йўл-йўлакай даҳанаки айтишувидан бошланган баҳс, муштлашувгача боради. Ҳолатни қизлардан бири тасвирга олиб ижтимоий тармоққа жойлагани аниқланди.

❗️Айни пайтда ўқувчи қизлар ота-оналари билан биргаликда шаҳар халқ таълими бўлимига чақиртирилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўқувчи қизлар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора қўлланилади.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати 

Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb



Report Page