МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 01 октябрь куни ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалик техникаси бўлган механик транспорт воситаси белгиланган меъё…Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р38 “Жиззах-Учтепа-Навбаҳор” автомобиль йўлининг 12 км.да, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Сувонобод маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи томонидан “Беларус-80Х” русумли, 25ҒА314 давлат белгили механик транспорт воситаси ёрдамида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни қўпол равишда бузиб, белгиланган меъёрдан ортиқча тиркамалар билан ҳаракатланганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати