МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон вилоятида ҳаражатларни ўқитувчилар ўз ёнидан қилибди. Ахир, давлатимиз пандемияга қарши кураш учун маблағ ажратди-ку” сарлавҳаси остида чиққан хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Шахриҳон туманидаги 4 – сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари билан якка сухбат олиб борилди. Суҳбат давомида мактабдаги ўқитувчилар дезинфекцион воситаларни туман халқ таълими бўлими томонидан олинганлигини, бу ишларга педагог ходимлар жалб этилмаганлиги, барча таълим муассасаларига туман ҳокимлиги томонидан маблағ ажратилиб халқ таълими томонидан бепул тарқатилганлиги маълум бўлди. 

    Шу билан бирга пандемик даврда ўқув йили бошланишини инобатга олиб, Шаҳрихон туманидаги барча умумтаълим мактаблари учун марказлашган ҳолда, 150 дона пирометр, 554 кг хлор 1200 литр антисептиклар етказилганлигини маълум қиламиз. 

Report Page