МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1012 километри йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб келаётган Газ-52 русумли, 85W279BA давлат белгили юк автомаши ҳайдовчиси нишабликда бошқарувни йўқотган.

Оқибатда ушбу юк автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган KAPTIVA русумли транспорт воситасининг орқа чап ён томонидан ва NEXIA-3 русумли транспорт воситасининг орқа томонидан ҳамда тўқнашув оқибатида NEXIA-3 русумли транспорт воситаси ўзидан олдинда бўлган SPARK русумли транспорт воситасининг орқа қисмидан уриб мазкур йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жиддий тан жароҳати олганган йўқ, фақат NEXIA-3 русумли транспорт воситаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва расмийлаштириш вақтида мазкур автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Ҳозирда тирбандлик бартараф этилиб транспорт воситаларининг равон ҳаракатланиши тикланган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати


Report Page