МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати жорий йилнинг 28-август куни ижтимоий тармоқларда “Мактабга қабулда рўйхатга қўйиш 25 минг сўмми” мавзусида берилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Хабарда келтирилган важлар тегишли мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Жорий йилнинг 1 июль куни фуқаро "А.П" ўз фарзандини Андижон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилишини сўраб мактаб маъмуриятига мурожаат қилган.

     Фуқарога маъмурият томонидан карантин шароитида хужжатларни шахсий телеграмм профилидан @maktablarbot номдаги телеграмм боти орқали онлайн шаклда топшириши юзасидан зарур тушунчалар берилган.

    Шунингдек, фуқаро "А.П" га мактабнинг онлайн қабул учун яратилган ушбу телеграмм боти манзили ҳамда доимий алоқа учун ташкил қилинган телефон рақами тақдим қилинган.

    Фуқаролар томонидан мазкур бот орқали мактаб маъмуриятига юборилган хужжатлар ўрганилганда, фуқаро “А.П” томонидан фарзандининг хужжатлари келиб тушмаганлиги аниқланган.

Хужжатларни онлайн шакилда юбориш юзасидан мактаб маъмурияти томонидан фуқаро “А.П” дан ҳеч қандай пул маблағлари талаб қилинмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мақоладаги важлар асоссиз деб топилди.

       Умумтаълим мактаблари фаолияти бўйича саволлар ҳамда мурожаатлар учун Андижон вилоят халқ таълими бошқармасининг    74-228-26-69 ишонч телефон рақамига мурожат қилишингиз мумкин.


Андижон вилояти халқ таълими

бошқармаси матбуот хизмати




Report Page