МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 6 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган  “Мактабда талаб қилинган ишларни қилиш учун 10-15 миллион сўм керак. Бунча пулни қаердан оламиз” мавзусидаги мақола юзасидан


                                            РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Асака тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 67 та умумий ўрта таълим муассасалари фаолият олиб бориб, ушбу таълим муассасаларида жами 77120 нафар ўқувчилар таълим ва тарбия олиб келмоқдалар.

Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг ижроси, таълим жараёнини тўғри ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргаргарлик ишлари, замонавий педагогик ва психологик ёндошувга асосланган билим бериш учун нафақат таълим муассасалари, балки туман халқ таълими бўлими ҳам масъул ҳисобланади.

Туман халқ таълими бўлими томонидан таълим сифатини ошириш, ўқувчиларга замонавий билим беришда мактаб томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган шароитларни яратиш мақсадида тегишли топшириқлар ва тавсиялар бериб борилади.

Бугунги кунда тумандаги барча умумий ўрта таълим муассасалари босқичма-босқич 3 тоифага бўлиниб, 1-ва 2- тоифага киритилган мактаблар янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

 Шунингдек, таъмирлаш ишлари 3-тоифадаги таълим муассасаларида жорий йил 10 август кунига ва Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда 15 август кунигача якунланиши белгиланган.

Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари доирасида муассасаларда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 61 та таълим муассасалари дезинфекцион тоннеллар, антисептик воситалар, инсон танаси ҳароратини масофадан ўлчаш мосламалари, тиббий ниқоб ва резина қўлқоплар билан таъминлаш ишлари аввалдан олиб борилган молиявий ҳисоб-китоблар асосида марказлашган тарзда таъминланиши режалаштирилган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар аниқ белгиланган бўлиб, ҳозирда босқичма-босқич молиялаштирилиб келинмоқда.

        Ҳозирда 4-гуруҳ харажатларини молиялаштиришга рухсат берилган бўлиб, умумтаълим мактабларида олиб борилаётган барча турдаги таъмирлаш ишлари, жиҳозлаш ва спорт анжомлари (шу жумладан, бокс қоплари) билан таъминлаш ишлари мазкур гуруҳ харажатлари ҳамда мактабларнинг бюджетдан ташқари топилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

        Туманда 4-гуруҳ ҳаражатлари учун 1 млрд 709 млн сўм шундан, жорий таъмирлаш учун 801 млн. сўм, жиҳозлар учун 258 млн. сўм, бошқа ҳаражатлар учун 570 млн. сўм ва дезинфекция воситаларни сотиб олиш учун 70 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бугунги кунда барча умумтаълим мактабларига дезинфекция воситалари ва 3 та мактабга дезинфекция тоннели етказиб бернлди. (22 млн.сўм миқдорида АБК хлор, 10 млн.сўм миқдорида антицептик воситалари ва 9 млн.сўм миқдорида дезинфекция тоннели етказиб берилди.)

        Шунингдек, умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш учун                  616 млн. сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ йўналтирилиб, водоэмульция ҳамда турли ҳилдаги бўёқлар таълим муассасаларига берилди.  

        Умумтаълим мактабларининг махсус ҳисоб рақамларида 2020 йил

1 август ҳолатига 61млн. сўм миқдорида маблағлар мавжуд бўлиб, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, спорт анжомлари сотиб олиш ва бошқа мақсадларга йўналтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, пандемия даврида умумтаълим мактабларини ўқув-тарбия жараёнини карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилса, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларни антисептик воситалар билан таъминлаш учун қўшимча маблағ ажратилиши режалаштирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан                       2020 йил 23 июль куни умумтаълим мактабларини безатиш бўйича Тошкент шаҳридаги 329-сонли умумтаълим мактаби мисолида “Умумтаълим мактабларининг ҳовли, фойе, коридорларини безатиш бўйича намунавий тавсиялари” вазирликнинг расмий сайти орқали берилган бўлиб, мазкур тавсиялар тумандаги умумтаълим мактабларига етказилиб, ушбу тавсиялар ўқувчиларнинг эстетик савиясини ошириш, билим олишга қизиқтириш, хотирасини мустаҳкамлаш, руҳий барқарорлигини таъминлаш орқали таълим сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши илғор педагоглар ҳамда психологлар томонидан маъқулланган.

        Халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ходимлари ва ўқувчиларига моддий зарар етказиши мумкин бўлган топшириқлар берилмаган ва берилган топшириқлар ҳам тавсия шаклида юборилган бўлиб, ижроси юқорида келтирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳар бир тавсиянинг ҳам амалда ижро этилиши учун назорат юкланади ва масъуллар белгиланади.

        Туман халқ таълими бўлими берилаётган топшириқлар шакллантирилаётганида, албатта, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ходимлари ва ўқувчиларга моддий зарар келтирмаслигини ҳамда муассасаларнинг ички имкониятларини ҳисобга олади.


        Асака тумани халқ таълими бўлими матбуот хизмати


Report Page