МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 25 июль куни ижтимоий тармоқларда “Мактаб худуди сотиладими” мавзусида тарқалган хабар юзасидан Балиқчи тумани халқ таълими бўлими матбуот хизмати қўйидагиларни хабар қилади:
Ижтимоий тармоқларда “Мактаб худуди сотиладими” мавзусида тарқалган хабар юзасидан Балиқчи тумани халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, Балиқчи тумани халк таълими бўлими тасарруфидаги 50-умумтаълим мактаби худудида хеч қандай ер майдони трикотаж махсулотларини тикиш учун ажратиб берилмаганини маълум қиламиз.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрь кунидаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли Қарорини 10-бандида умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири билан келишилмасдан бегоналаштирилишини таъқиқлаб қўйилганлигини эслатиб ўтамиз!
Балиқчи тумани халқ таълими бўлими
матбуот хизмати