МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


2020 йил 15 июль куни ижтимоий тармоқларда “Ўқувчи рейди”-таътилдаги ўқитувчиларга карантинда кўчада юрган болаларни “овлаш” буюрилди” мавзусидаги тарқалган мақола юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан хизмат текширув ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармасининг Ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 16 июль куни карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилган хизмат текширув жараёнида ҳақиқатдан ҳам Андижон туман халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси  шўъбаси мудири Д.Раҳмонов 2020 йил 15 июль куни туманнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларидан иборат телеграмм группасида ўз ташаббуси билан “Ўқувчи” рейдини ўтказиш бўйича хабар қолдирган. У бу хабарни кўчаларда турли юмушлар билан шуғулланиб юрган ўқувчиларни пандемия даврида касаллик юқтириб олишларини олдини олиш мақсадида берганлигини, унга бу борада вилоят халқ таълими бошқармаси, туман прокуратураси ёки туман ички ишлар бўлими томонидан ҳеч қандай топшириқ берилмаганлигини ўз тушунтириш хатида билдирган.

Бу борада барча маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари умумтаълим мактабларининг ота-оналари телеграмм группаларида фарзандларини жамоат жойлари, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва автомашина ювиш жойларида турли юмушлар билан шуғуллантирмасликларини юзасидан тарғибот ишларини олиб боришган. 

Ушбу топшириқ асосида ҳеч бир маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ёки ўқитувчилар “Ўқувчи” рейдини ўтказмаган ва ушбу мақсадда умуман кўчаларда юрмаган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Андижон туман халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари бўйича шўъба раҳбари Д.Раҳмоновдан тушунтириш хати олиниб, келгусида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги юзасидан қатъий огоҳлантирилди ва унга нисбатан интизомий жазо чораси кўрилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Report Page