МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 3 июль куни “Kun.uz” интернет нашри орқали “Асакада давлат мактаби биносининг бир қисми хусусий мактабга берилмоқда. Ўқитувчилар ва ота-оналар бунга қарши” мавзудаги мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мақолада келтирилган ҳолатлар вилоят халқ таълими бошқармасининг соха мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганилди.
Ўрганиш натижасида, Андижон вилояти, Асака тумани Қурама МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этилиши ҳамда белгиланган талаблар бажарилиши шарти билан 30 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ва “Аsака bilimdonlari” HTM ўртасида “Битим” имзоланиб, 2019 йил 30 декабрь куни 011/19-сон билан рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда, тадбиркор томонидан 11-ДИМИнинг файдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоатларида таъмирлаш ва қурилиш ишларини бошлаш учун биринчи навбатда фойдаланилмасдан турган иситиш қозонхонаси ва эски қўрғон девори бузишга киришилган. Бу эса ўз навбатида фуқаролар томонидан давлат мулки талон-тарож қилинмоқда, деган фикр билан норозилик келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ишчи гуруҳ хулосаси ва ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар фикрларини инобатга олган ҳолда, ҳамда “Аsака bilimdonlari” HTM раҳбари Ж.Темиров билан олиб борилган суҳбат натижасида тадбиркорнинг розилиги билан 11-ДИМИнинг бўш турган бино ва иншоатлари 44-умумий ўрта таълим мактаби ихтиёрига қайтариб берилади.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси
матбуот хизмати