МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ



Жорий йилнинг 24 май куни ижтимоий тармоқ орқали “Вазир Шерматов, фикримни инобатга олмасангиз, шахсан Президентга мурожаат қиламан” мавзусида ёзилган маълумот юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати қўйидагиларни хабар қилади.            

 Ҳозирги кунда Пахтаобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида жами 2708 нафар педагог ходимлар фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг 2326 нафар (86%) олий маълумотли, 136 (5%) нафари тугалланмаган олий, 246 (9%) нафари ўрта махсус маълумотга эга. Ушбу педагогларнинг 128 (4.7%) нафари нафақадаги фахрий устозлар ҳисобланади.   

 Нафақа ёшидаги устозлар умумтаълим мактабларида  “Устоз - шогирд” анъаналарини муносиб давом эттириб келмоқдалар. Уларни иш фаолиятини чеклаш ёки ишламаслиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида ҳам кўрсатиб ўтилмаганлиги, рус тили, математика ва инглиз тили фанлари бўйича олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар етарли эмаслиги сабабли кадрларга бўлган эҳтиёжни пенсионер ўқитувчилар ҳисобидан қопланиб уларнинг иш тажрибаларидан унумли фойдаланиб келинмоқда.

         Ушбу тажрибали нафақадаги устозлар олийгоҳларни тамомлаб келган ёш ва ҳали педагогикада керакли тажрибага эга бўлмаган кадрларга ўзларининг билим кўникмаларини бериши мумкин бўлган ва тумандаги ўқитувчиларининг 4.7% ни ташкил этсада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлишини қандай тушуниш мумкин. Уларга ҳам устозлар таълим берганку!        

        Мурожаатчига маълумот учун:

        2020-2021 ўқув йилида тумандаги таълим муассасаларида 47 нафар педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд. Агар билимли кадр бўлса, ёшларга илм ўргатишни ҳохласа ҳамкорликка чорлаб қоламиз.


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси

матбуот хизмати



Report Page