МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 9 апрель куни фуқаролар томонидан Коронавирусга қарши кураш кетаётган бир вақтда Андижон ва Булоқбоши туманлари чегарасида жойлашган "ECO CLEAN TRANS" хусусий корхонаси атрофи ахлат бўлиб ётгани тўғрисидаги мурожаат ўрганилганлиги юзасидан Андижон вилояти Андижон вилояти Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йилнинг 9 апрель куни Андижон вилоят ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси иштирокида ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди.

Андижон Булоқбоши автомобиль йўлининг адирлик қисмидан жойлашган “ECO CLEAN TRANS” МЧЖ 2018 йилдан бошлаб Андижон шаҳрида яшовчи аҳоли ва юридик ташкилотлар томонидан кунлик ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш кластери фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу корхона маълум сабабларга кўра қайта ишлаб чиқариш тўхтаб қолганлиги сабабли, Андижон шаҳар ҳудудидан кунлик ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга тартибсиз жойлаштириш натижасида бундай ҳолга келгани аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан зудлик билан мутасадди ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди. Андижон Булоқбоши автомобиль йўлининг адирлик қисмидан қолган чиқиндиларни тартибга келтириш ва кўмиш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят ҳокимини топшириғига асосан Андижон - Булоқбоши автомобиль йўлининг адирлик ён атрофлари тозалов ишлари жадал олиб борилиб ушбу жойлар дарахт экиш ишларини олиб бориши белгилаб берилди. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram



Report Page