МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан Шаҳрихондаги бозор ва дўконларда картошка нархи 6500 сўмга чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Шаҳрихон туманда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида бозор ва бошқа савдо дўконларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, нархларнинг сунъий тарзда оширилишининг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шаҳрихон туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилганлиги аниқланди.
Нархлар бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан кундалик мониторинг олиб борилмоқда. Айни пайтда туман марказида фаолият кўрсатаётган “Makro” супермаркетида картошканинг 1 килограмми 3500, деҳқон бозорида эса 4000-4500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, деҳқон бозори қошида озиқ-овқат маҳсулотларини уйга элтиб бериш хизмати ҳам фаолият кўрсатмоқда. Кўчма автодўконлар ҳар куни маҳаллаларга бориб, аҳолига кундалик рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.
Ҳурматли фуқаролар Шаҳрихон туманида озиқ-овқат захираси етарлича бўлиб, ҳеч қандай хавотир ва ташвишларга ҳожат йўқлигини билдирамиз.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram