МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


2020 йил 19 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “Андижон - Кун сайин ошаётган ун” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

Ушбу мурожаат Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда келтирилишича “Андижонда ун нархи кун сайин ошмоқда. 15 март куни 140 минг, 16 март куни 155 минг сўмдан сотилган ун 17 март куни 160 минг сўмга чиқди. Шунда ҳам одамлар навбатда туриб олмоқда” дея такидлаб ўтилган. Шунга асосан, вилоятдаги барча бозорлардаги ун нархлари ўрганилди. Бундан ташқари 2020 йил март ойидаги ун маҳсулотини очиқ биржа савдолари орқали Андижон вилоятига реализация килиниши бўйича керакли маълумотлар билан танишиб чиқилди.

Ушбу олинган маълумотларга асосан, Андижон вилоятида 3 та дон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган АЖ фаолият юритиб келмоқда. 2020 йил 1 март ҳолатига "Андижондонмахсулот" АЖ томонидан ўртача 1 кг ун 2414 сўм, "Асакадонмахсулотлари" АЖ томонидан 2373 сўм, "Қўрғонтепадонмахсулотлари" АЖ томонидан эса 2370 сўм харид нархлари этиб белгиланган. Жами ўртача 1 қоп (50 кг) Андижон уни 119.300 сўмга тўғри келади.

2020 йил 20 март ҳолатига кўра "Андижондонмахсулот" АЖ, "Асакадонмахсулотлари" АЖ ҳамда "Қўрғонтепадонмахсулотлари" АЖлари томонидан ўртача 1 кг ун 2500 сўм харид нархлари этиб белгиланган. Ўртача 1 қоп (50 кг) Андижон уни 125.000 сўмга тўғри келади.

Ушбу мурожаатда келтирилган ун нархлари мутлақо асоссиз бўлиб фуқароларни вахимага солиб келмоқда.

Андижон вилоятида ҳозирги ҳолатдаги ун захираси 5 минг 400 тоннани ташкил қилади. Ҳурматли фуқаролар Андижон вилоятида ун маҳсулотларига танқислик бўлмаслигини билдириб, асоссиз хабарлар ва норасмий маълумотларга ишониб қолмасликни сўраб қоламиз.

Ҳурматли фуқаролар агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1189 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page