МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 5 март куни “Менинг юртим” телеканали орқали "Шаҳрихон тумани, Тегирбош маҳалласидаги 57-мактаб биноси, спорт зали ва ошхонаси бутунлай таъмирга муҳтож бўлиб қолган" мазмунда эфирга узатилган танқидий кўрсатув юзасидан, вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган эди.
Ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан бошқарманинг расмий саҳифалари орқали илк ахборот тақдим этилган.
Ўрганиш ишлари давом эттирилиб қуйидагилар аниқланди.
Шаҳрихон туманидаги 57- сонли умумтаълим мактабининг жорий таъмирилаш ишлари учун 2019 йилда туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобига муассасанинг 300 кв/м том қисми ёпилиб, синф хоналарининг 125 кв/м пол қисмига линолеум қопланган. Шунингдек синф хоналарига 100 дона диодли лампалар ўрнатилган. Дераза ромларининг 100 кв/м қисмига янги ойналар қўйилган. Мактабнинг ички ва ташқи кўринишлари бўёқланган.
Мазкур муассасанинг 2021 йилда инвестиция дастурига киритилиши бўйича таклифий лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати