МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 1 март куни ижтимоий тармоқлар орқали “Мактаб мутасаддиларининг бу муттаҳамликлари қачон тугайди” мазмунда берилган мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Андижон туманидаги 33 сонли умумтаълим мактабидаги ҳолат юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди. Ўтказилган суҳбат давомида умумтаълим мактаб директори ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан, ўқувчиларга кийиниш тартиб қоидалари бўйича ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлиги, аксинча ота-оналар йиғилиши ташкил этилиб, ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Вазирлар махкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формалари, йиғилишда иштирок этган ота-оналарга таништириб ўтилди.

Унга кўра:

-        Ўғил болалар учун тепаси оқ классик кўйлак, пасти қора классик шим;

-        Қиз болалар учун тепаси оқ классик кўйлак ва юбка.



Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати


Report Page