МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 5 март куни ижтимоий тармоқлар орқали Андижон шаҳар халқ таълими бўлими фаолиятига оид мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Андижон шаҳар халқ талими бўлими фаолияти бўйича ёритилган танқидий мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан алоҳида Ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Якуний хулосалар бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати