МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 4 март куни ижтимоий тармоқлар орқали “Халқ таълими бўлими 8 март байрами таклифномасини 100 минг сўмдан пулламоқда” мавзудаги хабар юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Ўрганиш жараёнида Хўжаобод туманидаги умумтаълим мактабларнинг аёл директорлари, 2020 йил 5 март куни Андижон вилояти телерадикомпанияси томонидан ташкил этилаётган “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан Андижон шаҳридаги “Олтин водий” тўйхонасида ёзиладиган байрам дастурхонига ихтиёрий равишда таклифномалар олганлиги маълум бўлди.
Шунингдек мактаб директорлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, таклифномани сотиб олиш учун хеч қандай мажбурлаш ҳолатлари кузатилмаганлиги аниқланди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати