МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 25 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Кечга қолган ўқувчидан 2000 сўм, дарсга келмаганлардан 10 000 сўм жарима пули ундирилар экан” мазмунда берилган мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Андижон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабидаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг назорат-ҳуқуқий ҳизмати ҳамда Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича тасвирдаги ҳолат юзасидан умумтаълим мактабининг ўқитувчиси, 7 “б” синф раҳбари Ҳаётхон Маҳмудовага нисбатан қонун доирасида чора кўрилди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Якуний хулосалар бўйича яна қўшимча ахборот тақдим этилади.


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page