МУНОСАБАТ
Қурилиш
Жорий йилнинг 6 январ куни ОАВда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида бахтсиз ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Айрим ижтимоий тармоқ каналларида, “...расмга эътибор билан қарасангиз, уйнинг фундаменти бўлакларида арматурани кўрмайсиз. Бу хонадоннинг қурилиш нормативларига асосан қурилганлигига ишониш қийин..”, дейилган.

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари воқеа жойига чиқиб ўрганишди. Маълумки, ушбу намунали уй 2016 йилги давлат дастури доирасида, пудратчи “Махсус мелиорация қурилиш ва таъмирлаш” корхонаси томонидан бунёд этилган.

Ушбу объектнинг ертўла деворларида ишчи лойиҳа бўйича 3 та қаторда қурилиш фундамент блоклари монтаж қилинган. Ушбу фундамент блоклари заводда ишлаб чиқарилган тайёр қурилиш маҳсулоти бўлиб, унда арматура бўлиши белгиланмаган.
Объектдаги мазкур фундамент блоклари устидан арматурали сейсмопояси бажарилиши белгиланган бўлиб, уларда арматурали каркаслар монтаж қилинган. Унинг устидан йиғма ораёпма плиталар ўрнатилган ва арматурали каркас бетондан антисейсмик белбоғ ишлари бажарилган.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати