МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ДАХЛСИЗЛИГИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ДАХЛСИЗЛИГИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Тошкент вилояти адлия бошқармасида Президентимизнинг жорий йилнинг 24 августидаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Юристлар малакасини ошириш маркази, адлия бошқармаси

ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларга Фармон билан яратилган қулайлик, имтиёзлар бўйича мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

l

Жумладан, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи, мулкий муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик қилувчи қатор тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланлиги таъкидланди.

Қизғин мулоқот, амалий таклиф ва тавсияларга бой бўлган семинар сўнггида мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилинди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан бу каби семинарларни туман ва шаҳарларда ҳам ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

 

Тошкент вилояти адлия бошқармаси

матбуот хизмати



Report Page