МУКОФОТ МУБОРАК АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

МУКОФОТ МУБОРАК АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан соҳада фидокорона меҳнат қилган, пойтахт жамоат транспортини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ходимларни тақдирлаш анъанага айланган.

Бу йил ҳам Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш корхоналарида кўп йилллик самарали меҳнати, ишлаб чиқаришда эришган юқори кўрсаткичлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун жамият таркибидаги корхоналарнинг қатор ходимлари “Тошкент шаҳар йўловилар ташиш транспорти фахрий ходими” нишони, ҳамда фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

Шу муносабат билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар қилинган фидокорона меҳнат ва эришилган юксак натижа ҳеч қачон беэътибор қолмаслигини таъкидлаб, йиғилганларни улуғ байрам – мустақиллик куни билан қутладилар. 

Қуйида тақдирлаш маросимидан тайёрланган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.






Report Page