МУАММО ОМИЛЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛИБ, НОҚОНУНИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛАДИ

МУАММО ОМИЛЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛИБ, НОҚОНУНИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛАДИ


Сўнгги кунларда турли электрон оммавий ахборот воситаларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятига оид мақолалар эълон қилинди. Уларда асосан ҳайдовчи ва чиптачиларнинг қўпол муомаласи, автобус салонида санитария талабларига амал қилмаслик, йўл ҳақига қайтим бермаслик ва автосаройлардаги бир қатор ҳолатлар танқид остига олинган.

Айтиш лозимки, бугун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятидаги бу каби муаммо ва камчиликлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Шу боис ҳам жамият раҳбарияти томонидан амалга ошрилаётган саъй-ҳаракатлар ана шундай илдиз отган иллатларга барҳам беришга қаратилган.

Масалан, йил бошидан шу кунга қадар белгиланган талабларга зид хатти-ҳаракат қилгани учун 833 та ҳайдовчи ва чиптачига нисабатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. 62 та ҳайдовчи ва чиптачи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, ишдан бўшатилган.

Бундай кескин чораларни давом эттирилиш билан бирга, муаммоларга объектив баҳо берилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 Хусусан, бир неча йиллардан буён ойлик маошларининг республика тариф сеткаларидан пастлиги, ишчи-ходимларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги масалалар кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган эди.

Шундан келиб чиқиб, ойлик маошлари бўйича янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда жамият томонидан ўтказилган пресс-тур давомида ОАВ вакилларига маълум қилинган эди. Ушбу низомга асосан, жамият ва унинг таркибидаги барча корхоналар ишчи-ходимлари жорий йил сентябрь ойидан қарийб тенг баробаргача ошган миқдорда ойлик маошлари ола бошлади. Бундан мақсад, муаммога вақтинча барҳам бериш эмас, балки илдиз отган томирни таг-туги билан олиб ташлашдир.

Ана шундай саъй-ҳаракатлардан сўнг барча тоифадаги раҳбар ва ишчи-ходимларга талаб ортади ва ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан қатъий ва қаттиқ чоралар кўриш давом эттирилади.

Тўғри, олдинда ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар мавжуд. Оммавий ахборот воситаларида қайд этилганидек автобуслар қатнови, уларнинг санитария ҳолатлари ва бошқа бир қатор масалаларда йўловчилар эътирозлари камайгани сингари, айни кунда норозиликларга сабаб бўлаётган салбий ҳолатларга ҳам босқичма-босқич барҳам берилади.

Аммо, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ оммавий ахборот воситалари вакилларидан бир нарсани сўраб қолади. Жамият фаолиятига баҳо беришда кўтарилган масалага бирёқлама баҳо бермай, муаммони атрофлича ўрганиб, сабаб ва омилларни таҳлил этган ҳолда муносабат билдирсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Report Page