МУҲИМИ ХАФВСИЗЛИК ...

МУҲИМИ ХАФВСИЗЛИК ...


Қишнинг сўнги мавсуми бўлишига қарамай, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда, аҳолининг эҳтиёткорлигини ошириш мақсадида доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилмоқда.

     Куни кеча навбатдаги амалий ишлар Учтепа тумани “Ўрикзор” МФЙда ҳам олиб борилди.  “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ тасарруфидаги “Учтепатумангаз” газ таъминоти филиали режа асосида 700 дан зиёд хонадонларига ташриф буюриб, аҳолини табиий газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиши учун 150 га яқин автоматлаштирилган замонавий энергия тежамкор газ ёндиргич (гарелка)ларни ўрнатди.

  Ўртантилган газ ёндиргич (гарелка)лардан хонадон эгалари жуда мамнун. Чунки унинг қулай ва хавфсиз томони уйда газ ўчиб қолганидан бир дақиқа ўтгач, горелканинг ёнғин хавфсизлиги клапани автоматик тарзда ёпилади. Шу билан бирга, газ қайтиб келганида, атрофга газ иси чиқмайди. Хонадон эгаси 40-50 фоизгача газни тежаб қолиши мумкин.



"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ матбуот хизмати


Report Page