МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ


Ўзбекистон Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонунга асосан Олий Мажлис Сенати аъзолари Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, мазкур масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Аввал Ангрен шаҳри таркибида бўлган “Красногорск” қўрғони эндиликда Паркент туманига бириктириб берилди. Мазкур ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Бугун Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов, унинг ўринбосарлари, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбар ва мутасаддилари, “Красногорск” қўрғонидаги «Толбулоқ», «Саид ота» «Ойдин», «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари, фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ушбу ҳудудда йиғилиб, ўз ечимини кутиб ётган турли масалалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими томонидан “Красногорск” қўрғони аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш борасида тегишли соҳа раҳбарларига зарур топшириқлар берилди.

 

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page