МТВ ахборот хизмати журналист ва блогерларни соҳага оид воқеликларни ёритишда объектив бўлишга чақирди

МТВ ахборот хизмати журналист ва блогерларни соҳага оид воқеликларни ёритишда объектив бўлишга чақирди

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ижтимоий тармоқларда тарқалган МТМларда болалар саломатлиги юзасидан содир бўлаётган муаммолар ҳақида баёнот берди.

Жорий йилнинг август – сентябрь ойлари давомида Республикамизнинг турли вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ич кетиши, кўнгил айниши каби ҳолатлар билан шифохонага ётқизилганлиги кузатилди.

Жумладан, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 39-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон тумани 16-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон шаҳар 24-сонли ДМТТдан 4 нафар, Навоий вилояти Кармана туманидаги 16-сонли ММТдан 11 нафар, Қашкадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сон ДМТТдан 5 нафар бола Юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги 39 ва 22-сонли мактабгача таълим ташкилотларида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатлари бўйича Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 22 сентябрь 20-02081 - сонли маълумот тақдим қилинди. Санитария-Эпидемиологик хизмати Олтиариқ тумани бўлимининг 20 сентябрдаги 21- ва 22-сон баённомалари биноан тақдим қилинган Бактериологик лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, 13 ва 14 сентябрь кунлари Олтиариқ туманидаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тайёрланган таомларнинг кунлик намуналаридаги сарёғли нонда ва банан ҳамда олмадан тайёрланган мевали салатда ичак таёқчаси бактериялари гуруҳига мансуб ичак таёқчалари, творогли ватрушка ва сутли какаода тилла рангли стафилакокк микроблари аниқланган.

Шунингдек, омборхонада сақланаётган қиймаланган мол гўшти ва мол суяги намуналаридан ҳам ичак таёқчаси бактерияси топилган.

Ушбу боғча вақтинчаликка ёпилган эди, барча тегишли санитария гигиена ва дезинфекция холатлари ўтказилганидан сўнг, бактериялар аниқланган Олтиариқ туманидаги  ДМТТлар қайта фаолиятини бошлади. Шу билан бирга, вазирлик топшириғига асосан сифатсиз етказиб берилган озиқ овқат махсулотлари билан таъминлайдиган таъминотчи ташкилотлар билан ҳам шартномалар бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Овқатдан заҳарланган болалар тегишли мутахассислар томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган ва уларнинг умумий холати қониқарли деб баҳоланган.

Шунингдек, касалланиш ҳолати кузатилган болалар билан бир гуруҳда тарбияланган тарбияланувчилар ҳам текширувдан ўтказилганда ҳеч қандай касалланиш ҳолати учрамаган.

Маълумки, Олтиариқ туманидаги 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 8 нафар тарбияланувчиси билан гурухда бўлган 26 нафар бола ҳам стационар шароитда назоратга олинган бўлиб, уларнинг соғлиғида касаллик аломатлари кузатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлимининг 2022 йил 22 сентябрдаги 20б/550-сонли сонитарик хулосасига кўра, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига "овқатдан заҳарланиш инфекцияси" гумони билан 2022 йил 19 сентябр куни Қарши шаҳридаги 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мурожаат келиб тушган.

Ўтказилган эпидемиологик суриштирув ва текширув натижаларига кўра, бактериологик лабораториясига олинган 15 та суртманинг 5 тасида 33,3 фоиз ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи аниқланган, суткалик овқат намуналарида эса бактериялар аниқланмаган. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизаматининг санитария-гигиена лабораториясига тақдим қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари Санитария қоида ва меъёрларига мос келиши аниқланган.

Юқоридаги санитария хулосаси мисолида диареяга сабаб бўладиган омилларга фақатгина овқатланиш жараёнини сабаб қилиб келтирмаслигингиз зарур. Чунки, бундан ташқари ҳам диареяга сабаб бўлувчи кўплаб омиллар мавжуд.

Бактерия ва паразитлар болалаларни ўткир диарея билан оғришига сабаб бўлади. Бунга олиб келадиган омилларга фақатгина муддати ўтган овқатни эмас, қўлни тоза ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш каби сабабаларни ҳам келтириб ўтиш мумкин.

Шу билан бирга, ич кетиши, иситма, кўнгил айниши каби ҳолатлар фақатгина овқатдан заҳарланиш жараёнида кузатилмайди.

Куз мавсуми бактерия ва вирусларнинг фаоллашадиган фасли ҳисобланади.

Мазкур ҳолатларда Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосаси берилмагунига қадар бундай холатларни овқатдан захарланиш деб бўлмайди.

Хурматли ота-оналар, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ҳамда ошпазлари!

Фарзандингизнинг қўллари тозалигига, мева ва сабзавотларни тоза сувда ювган ҳолда истеъмол қилаётганлигига эътиборли бўлинг. Куз мавсумида қўзғалиш хавфи бор бўлган ўткир инфекцияли касалликларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Биргина эътирборсизлик оқибатида фарзандингизнинг соғлигига зарар етишини унутманг.

Шу ўринда, айрим журналистлар ҳамда блогерларга манбани тўлиқ ўрганмасдан, маълумотларга қисман таянган ҳолда ахборот тарқатмасликларини сўраб қоламиз. Бундай маълумотлар фуқароларимизда салбий кайфият уйғотишини ҳисобга олган ҳолда, фактлар асосидаги маълумотларга таянган ҳолда фаолият олиб боришларини сўраб қоламиз.


Report Page