МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

MoliyaPress
Дилшод Султанов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3938 сонли буйруғига асосан Султанов Дилшод Шухратович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғи- вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

  Дилшод Султанов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 2002 йилда Тошкент темир йўллари ва транспорт институтини тамомлаган.

Молия вазирлиги тизимида иш фаолиятини 2003 йилдан бошлаган. 2003-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи. 2013-2017 йилларда Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимларида самарали фаолият юритган.

2017 йилнинг сентябрида Дилшод Султанов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлади.


Молия Вазирлиги

Ахборот хизмати