МИНГ ОЙНИНГ ЮЗИНИ КЎРГАН БЕКОБОДЛИК ЖУРНАЛИСТ ХОНАДОНИДА

МИНГ ОЙНИНГ ЮЗИНИ КЎРГАН БЕКОБОДЛИК ЖУРНАЛИСТ ХОНАДОНИДА

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бекободлик фахрий ижодкор Комилжон ота Бегмонов ўзининг фолиятини журналистикага бағишлади. Унинг долзарб мавзулардаги мақолалари, жонли репортажлар, ўткир публисицик чиқишлар ўз вақтида муштарийлар томонидан катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан кутиб олинган. Унинг ҳозирги «Бекобод овози» газетасидаги самарали фаолияти муносиб тақдирланган. 1982 йил у «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонига лойиқ кўрилган.


Карим ота ҳозир кексалик гаштини сурмоқда. Ёши нечада, демоқчимисиз? Фахрий журналист минг ойнинг юзини кўрди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг бир гуруҳ фаоллари – Раматилла Шералиев, Толиб Хакимов, Саъдулла Матёқубов, Юсуфжон Эргашев, Отабек Исроилов – кеча Комилжон отанинг хонадонида бўлиб, кекса журналист билан бир пиёла чой устида самимий суҳбат қурдилар. Сўз журналистиканинг кечаги аҳволи, бугунги кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида матбуотнинг ўрни ва унинг умидли калажаги ҳақида борди.


Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими номидан кекса журналист совға-саломлар билан сийланди.

Report Page