МИБ: ҚАРЗДОРЛИКНИ УНДИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

МИБ: ҚАРЗДОРЛИКНИ УНДИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

 

Жорий йилнинг 11 декабрь кунида ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳадича Умарова томонидан “Каттақўрғон тумани ҳокими нега Олий суд қарорини бажармайди? Суд ҳужжатларини ижро назорати борми?” номли хабар эълон қилинди.

      Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 08.09.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Каттақўрғон туман ҳокимлигидан ундирувчи Умарова Ҳадича Аблоқуловна фойдасига 120 000 000 сўм миқдорида моддий зарар ва 3 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар жами 123 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 13.10.2021 йил куни келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

      Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 08.11.2021 йил куни қарздорнинг ғазначилик бўлимидаги ҳисоб рақамига банд солиш ва ғазначилик бўлими зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, Каттақўрғон туман ғазначилик бўлими бошлиғига топширилган.

      Олинган жавоб хатига асосан қарздор Каттақўрғон туман ҳокимлигига тегишли бўлган (1 ва 2-гуруҳ харажатларидан ташқари) барча ҳисоб рақамларига банд солинганлигини маълум қилинади.

 Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.




Report Page